Загрузка
Загрузка
Олимларнинг прогнозларига кўра, саратон касаллиги 2050 бориб кескин ўсиши мумкин
Дунё

Олимларнинг прогнозларига кўра, саратон касаллиги 2050 бориб кескин ўсиши мумкин

56
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Австралиядаги Чарлз Стерт университети олимлари 2050 йилга бориб дунёда   саратон касаллиги деярли 77 фоизга, 2022 йилдаги 20 миллиондан 35,3 миллионгача ўсиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Олимларнинг фикрига кўра, саратон касаллигидан ўлим сони ҳам сезиларли даражада, деярли икки баравар - 9,7 миллиондан 18,5 миллионгача кўпаяди.

Энг кўп азиятни инсон ривожланиши индекси (ИРИ) паст бўлган мамлакатлар кўради, бу ерда саратон касаллиги уч баравар кўпайиши ва ўлим икки баравар ошиши мумкин. Инсон ривожланиши индекси юқори бўлган мамлакатларда ўсиш камроқ прогноз қилинмоқда — касалланиш даражаси бўйича тахминан 42% ва ўлим даражаси бўйича 57%га ўсади.

Саратон патологияларининг энг кўп ошиши Африкада кутилмоқда, бу ерда ташхислар ва ўлимлар сони икки баравар кўпайиши мумкин. Энг паст ўсиш эса Европада — касалланиш бўйича 25% ва ўлим бўйича 36% бўлиши мумкин.

Шу билан бирга олимларнинг фикрича, саратон касаллиги аёлларга қараганда эркаклар орасида кўпроқ учрайди. 2050 йилга бориб, эркакларда касалланиш 84% га, ўлим эса деярли 93%га ошиши мумкин. Бу эркаклар орасида чекиш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш каби ёмон одатларнинг кенг тарқалганлиги билан боғлиқдир.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...