Загрузка
Загрузка
Қозоғистонда гиёҳвандлик  билан боғлиқ жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосини белгиловчи  қонун имзоланди
Дунё

Қозоғистонда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосини белгиловчи қонун имзоланди

62
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш учун умрбод қамоқ жазосини назарда тутувчи қонунни имзолади, шу жумладан мансабдор шахслар учун ҳам шундай жазо тури тайинланади. Шу билан бирга, гиёҳванд моддаларни яшириб тарқатувчилар (закладчиклар)га нисбатан жиноий жазо бироз юмшатилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Қонун гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш, шунингдек, мансабдор шахслар томонидан гиёҳванд моддалар тайёрлаш, қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш учун жиноий жавобгарликни кучайтирди. Энди ушбу жиноятлар учун айбдор деб топилган шахсларга 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки мол – мулкини мусодара қилиш билан умрбод озодликдан маҳрум қилиш тайинланиши мумкин", - дейилмоқда Қозоғистон раҳбарининг матбуот-хизмати хабарида.

Таъкидланишича, қонун вояга етмаганлар ўртасида таълим ташкилотларида жиноий гуруҳ таркибида гиёҳванд моддаларни тарқатувчи шахслар учун қаттиқ санкцияларни сақлаб қолган ва мол-мулк мусодара қилинган ҳолда 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутган.

Шу билан бирга, қонун гиёҳванд моддалар савдоси учун мансабдор шахсларнинг жиноий жавобгарлигини кучайтирган. Агар илгари ушбу жиноятлар учун мол-мулкни мусодара қилиш билан 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланган бўлса, энди мол-мулкни мусодара қилиш билан 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, гиёҳванд моддаларни яшириб тарқатувчиларга нисбатан жазо бироз юмшатилмоқда. Бундай жиноятни биринчи марта оғирлаштирувчи ҳолатларсиз содир этганлиги учун қонунда мол-мулк мусодара қилинган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган. Илгари жазо мол-мулкни мусодара қилиш билан 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланган эди.   

Юмшатишнинг сабаби шундаки, яширин тарзда гиёҳванд моддалар   тарқатувчиси асосан ўспиринлар ва ёшлар ҳисобланади, қолаверса, улар гиёҳванд моддаларни ўзлари ишлаб чиқармайди. Кўпинча улардан шунчаки жиноий мақсадларда фойдаланилади.

Аммо агар гиёҳванд моддалар бир неча бор яшириб тарқатилган бўлса, унда айбдорнинг мол -мулкини мусодара қилиш баробарида у 7 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Ўзбекистонда уюшган жиноий гуруҳнинг икки нафар аъзоси гиёҳванд моддаларни яшириш усули билан тарқатгани учун судланган ва 13,5 ва 15 йилга қамоққа ҳукм қилинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...