Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Коронавирус тарқалиши сабабли Қозоғистон тиббиёт муассасаларида ниқоб тақиш режими жорий этилган. Одамлар гавжум бўлган жойларда ниқоб тақиш тавсиявий характерга эга. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизматининг хабар беришича, Бош санитария шифокорининг қарорига мувофиқ, соғлиқни сақлаш ташкилотларида ниқоб тақиш режими жорий этилмоқда.
Ҳужжатга кўра, Қозоғистон, Остона, Олмаота ва Шимкент вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари, шунингдек, санитария-эпидемиология назорати ҳудудий департаментлари раҳбарларига тиббиёт ташкилотлари ходимлари ва ташриф буюрувчилари томонидан тиббий ниқоблардан фойдаланишни таъминлаш вазифаси юклатилган.
Бундан ташқари, вилоятлар, Остона, Олмаота ва Шимкент ҳокимликларига, марказий давлат идораларига, мулкчилик шаклидан қатъи назар жисмоний ва юридик шахсларга аҳоли гавжум жойларда тиббий ёки мато ниқобларидан фойдаланиш тавсия этилган. Гап аропортлар, темир йўл бекатлари, бозорлар, савдо ва кўнгилочар марказлар, савдо уйлари, театрлар, кинотеатрлар, банклар ҳақида кетмоқда.
Шунингдек, транспортнинг барча турларида ниқоблардан фойдаланиш тавсия этилган.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йил январь ойида ўтган ойга нисбатан коронавирус билан касалланиш 2,5 баравар кўпайган.
Изоҳлар мавжуд емас