Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қозоғистоннинг Костанай Бош имоми маст ҳолда машина бошқаргани учун ишдан бўшатилган. Имом судда ўз айбини тан олмаган ва қимиздан кучлироқ нарса ичмаганлигини айтган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Имомнинг автомобили Бурабой курорт қишлоғидаги клуб олдида тўхтатилган. Текширувдан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эркакнинг маст бўлганини аниқлашган, аммо у ўзи полицияга пиво ичганини айтган. Бироқ, судга келганидан сўнг, имом айбни тан олишдан қатъиян бош тортган ва фақат қимиз ичганини билдирган.
Суд имомга ишонмаган ва уни 15 кунга ҳибсга олган, шунингдек етти йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилган.
Қозоғистон муфтияти бу хабарга дарҳол жавоб бериб, қонун ва диний ходимнинг ахлоқ қоидаларини бузган шахслар "диний соҳада ишлаш учун маънавий ҳуқуққа эга эмас”, дея билдирган ва имом лавозимидан бўшатилгани ҳақида хабар берган.
Изоҳлар мавжуд емас