Загрузка
Загрузка
Покистондаги савдо марказида содир бўлган ёнғин натижасида  26 киши ҳалок бўлди
Дунё

Покистондаги савдо марказида содир бўлган ёнғин натижасида 26 киши ҳалок бўлди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026-йил 17 январь куни Покистоннинг Карачи шаҳридаги Gul Plaza савдо марказида дахшатли ёнғин юз берди. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони тобора ортиб бормоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, 26 киши қурбон бўлган, яна 83 нафар фуқаро бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Фожиа юз берган бинонинг майдони тахминан битта футбол майдонига тенг бўлиб, унда 1200 га яқин дўкон жойлашган. Ҳодисадан 48 соат ўтган бўлса-да, вайроналар остидан жасадларни чиқариб олиш ва омон қолганларни излаш ишлари тўхтагани йўқ.

Қутқарувчилар ҳамон бедарак йўқолган 83 кишини қидиришмоқда. Юзлаб оилалар савдо маркази яқинида яқинларидан хабар кутиб туришибди.

Ёнғин марказдаги минглаб савдо нуқталарига зарар етказган ва катта моддий зарар келтирган.

Маҳаллий ОАВ ва экспертлар гавжум масканларда ёнғин хавфсизлиги тизимларининг ҳолатини танқид остига олмоқда.

Полиция текшируви натижасида эвакуация йўлларининг аксарияти тўсиб қўйилгани аниқланди, шу сабабли кўплаб ташриф буюрувчилар бинода тузоққа тушиб қолган. Шунингдек, объект ичида вентиляция тизими, ёнғин сигнализацияси ҳамда автоматик ёнғин ўчириш ускуналари деярли мавжуд бўлмаган.

Синд провинцияси ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оилаларига товон пули сифатида тахминан 35 минг доллар тўланишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг Шаҳри Нав ҳудудида жойлашган Хитой ресторанида кучли портлаш содир этилганди. ИШИД террорчилик гуруҳи ушбу ҳужум Хитойнинг уйғурларга нисбатан юритаётган сиёсатига "қасос" эканини эълон қилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...