Загрузка
Загрузка
Россия "Толибон" ҳаракатини террорчилик ташкилотлари рўйхатидан олиб ташлади
Дунё

Россия "Толибон" ҳаракатини террорчилик ташкилотлари рўйхатидан олиб ташлади

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россия "Толибон" ҳаракатини террорчилик ташкилотлари рўйхатидан расман чиқариб ташлаган. Бундай қарорни Олий суд қабул қилиб, Бош прокуратуранинг ҳаракат фаолиятига қўйилган тақиқни тўхтатиб туриш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантирган.

"Толибон" 2003 йилдан бери Россиянинг террорчилар рўйхатида бўлган. У 2023 йилда кучга кирган "Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқарилган биринчи ташкилот бўлган. Ушбу ўзгартиришлар терроризмни тарғиб қилиш, оқлаш ва қўллаб-қувватлашни тўхтатгани исботланган ташкилотларни рўйхатдан чиқариш имконини беради.

Эслатиб ўтамизки, "Толибон" ҳаракати 2021 йил август ойида АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилганидан сўнг Афғонистонда ҳокимият тепасига келган эди. Ўшандан бери ташкилот аъзолари мамлакатнинг бутун ҳудудини назорат қилиб, "Афғонистон Ислом Амирлиги" тузилганини эълон қилишган. Янги ҳукумат тан олинмаганига қарамай, Россия толиблар билан сиёсий алоқаларни давом эттирган. 2024 йилда Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги президент Владимир Путинга "Толибон"ни тақиқланганлар рўйхатидан чиқариб ташлаш мумкинлиги ҳақида ҳисобот берган.

Аввалроқ Қозоғистон ва Қирғизистон мос равишда 2023 ва 2024 йилларда шундай қадамларни қўйган эди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...