Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россияда 2027 йил 31 мартгача мигрантлар фарзандларининг мамлакат ҳудудида бўлиш қоидаларини белгилаш режалаштирилмоқда. Тегишли фармойиш билан ҳужжат ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган.
Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.
Фармойишга кўра, қоидалар вояга етмаганларнинг таълим ташкилотларига бориши ёки бормаслигига, шунингдек, уларнинг қонуний вакиллари билан ўзаро муносабатларига тегишли бўлади.
Топшириқ ижроси учун Россия Ички ишлар вазирлиги ва Маориф вазирлиги масъул.
Ушбу чора Россияда бўлган вояга етмаган чет эл фуқаролари билан ишлашни ташкил этишга қаратилган. Якунида ҳукуматга ҳисобот тақдим этилиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамизки, 2026 йил 1 январдан бошлаб Россияда хорижий фуқароларни қурилиш соҳасига жалб қилиш бўйича янгиланган квоталар амал қила бошлади. Шу билан бирга, бир қатор ҳудудлар мигрантлар сонига қатъий чекловлар қўймаслик ҳуқуқини сақлаб қолди.

Изоҳлар мавжуд емас