Загрузка
Загрузка
Россияда мигрантларнинг оғзаки нутқни текшириш режалаштирилмоқда
Дунё

Россияда мигрантларнинг оғзаки нутқни текшириш режалаштирилмоқда

41
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия Федерал таълим ва фан назорати хизмати (Рособрнадзор) меҳнат мигрантларининг оғзаки нутқини текширишни қайтариш мумкинлиги ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда РБКга таянган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Хизматнинг таъкидлашича, мамлакатда бўлган даврда турли хил ҳаётий вазиятларда мигрантларнинг аксарияти руслар билан оғзаки мулоқот қила олишлари керак бўлади. Ўзгартиришларни Пушкин номидаги рус тили институти таклиф қилмоқда.

ОТМ ректори Наталья Трухановскаянинг айтишича, оғзаки нутқ 2021 йилда меҳнат мигрантлари учун имтиҳондан олиб ташланган. Шу билан бирга, мутахассисларнинг фикрига кўра, оғзаки жонли алоқа - келажакдаги меҳнат мигранти учуе касбий ҳаракатларни етарли даражада бажариши ва жамиятда ижтимоийлашиши мумкинлигининг асосий кафолати ҳисобланади.

"У рус нутқини, иш жойида унга берилган кўрсатмаларни тушуниши, ўз фикрларини ҳам профессионал алоқада, ҳам кундалик муҳитда баён қила олиши керак", - деди Трухановская.

Эслатиб ўтамики, ўтган йилнинг кузида Россия Давлат Думасига мигрантларга такси, юк ташиш, шунингдек тиббиёт муассасалари, дорихоналар ва мактабларда ишлашни тақиқлайдиган қонун лойиҳаси киритилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...