Саудия Арабистонида ҳаж мавсумида 300 мингдан ортиқ ноқонуний зиёратчилар ҳибсга олинган
Дунё

Саудия Арабистонида ҳаж мавсумида 300 мингдан ортиқ ноқонуний зиёратчилар ҳибсга олинган

66

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Саудия Арабистони ҳукумати бу йилги ҳажга рўйхатдан ўтмаган 300 мингдан ортиқ одамни ушлаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Саудия Арабистони ҳаж хавфсизлиги қўмитаси раҳбари Муҳаммад ибн Абдулла Ал-Басами ҳаж қоидалари ва кўрсатмаларига риоя қилмаган 140 зиёратчилар гуруҳи ва 64 транспорт ташкилоти ҳибсга олинганини маълум қилган.

Ушланганлар орасида Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари бор-йўқлиги тўғрисида маълумотлар берилмаган. Эслатиб ўтамизки, бу йил 15,1 минг нафар ўзбекистонлик учун ҳаж квотаси берилган. Саудия Арабистони расмийлари берган маълумотга кўра, 8 июндан бошлаб ҳажда қатнашиш учун мамлакатга жами 1,3 миллиондан ортиқ рўйхатдан ўтган зиёратчилар борган.

Аввалроқ, мамлакат ҳукумати чет эл фуқаролари ва резидентларини ҳаж-2024да ноқонуний иштирок этганликлари учун қаттиқ жазолар тўғрисида огоҳлантирган эди. Ҳажга рухсатномаси бўлмаган шахслар икки ойдан олти ойгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ва 13,3 минг долларгача жаримага тортилиши мумкин. Бундан ташқари, баёнотга кўра, чет элликлар депортация қилинади ва 10 йил давомида мамлакатга кириш тақиқланади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
осталось ... сек
Закрыть ×