Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Европа Иттифоқи АҚШ президенти Доналд Трампнинг Европа экспортини янги тарифлар билан солиққа тортиш тўғрисидаги қарорига жавобан Америка маҳсулотларига 28 миллиард долларгача бўлган жавоб божларини жорий этиш ниятида. Чора-тадбирлар пакети бўйича овоз бериш 9 апрель куни бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
10 апрелдан бошлаб АҚШ Европа Иттифоқидан пўлат, алюминий ва автомобилларга 25 фоизлик, деярли барча бошқа маҳсулотларга 20 фоизлик божлар жорий қилмоқда. Ушбу чора-тадбирлар АҚШга Европа экспортининг қарийб 70 фоизига ўз таъсирини кўрсатади.
Бунга жавобан Европа Иттифоқи гўшт, вино, ёғоч, кийим-кечак ва ҳатто чангютгич ва ҳожатхона қоғози каби маиший маҳсулотлар учун божлар жорий этишни кўриб чиқмоқда. Айниқса, бурбонга 50 фоизлик бож солиш таклифи алоҳида эътиборга молик бўлиб, Трамп бунга жавобан Европа алкоголига нисбатан 200 фоизлик бож билан таҳдид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хитой 10 апрелдан бошлаб АҚШдан импорт қилинадиган барча маҳсулотларга 34 фоизлик бож жорий қилади.
Изоҳлар мавжуд емас