Загрузка
Загрузка
Трамп Гренландиянинг ҳар бир фуқаросига АҚШга қўшилиш учун 1 миллион доллардан таклиф қилмоқчи
Дунё

Трамп Гренландиянинг ҳар бир фуқаросига АҚШга қўшилиш учун 1 миллион доллардан таклиф қилмоқчи

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ Президенти Дональд Трамп Гренландия оролини сотиб олиш мақсадида маҳаллий аҳолини моддий рағбатлантириш лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Дастлаб Оқ уй маъмурияти ҳар бир киши учун 10 минг доллардан 100 минг долларгача бўлган рақамларни муҳокама қилган эди. Аммо кейинчалик бу миқдор ошган. 

Daily Mail нашрининг хабар беришича, агар оролнинг 57 минг нафар аҳолиси Қўшма Штатлар таркибига кириш учун овоз берса, Трамп уларнинг ҳар бирига бир миллион доллардан тўлашни режалаштирмоқда. Бу таклиф Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми доирасида НАТО Бош котиби Марк Рютте билан ўтказилган музокаралар фонида янграган. 

Шундай бўлса, АҚШ Дания ҳудудини 57 миллиард долларга сотиб олади. Бу Қўшма Штатлар Дания таркибидаги ушбу мухтор ҳудуд учун 700 миллиард долларгача тўлов қилиши ҳақида таклифидан анча арзон.

Трамп Гренландия бўйича келишув лойиҳасини муҳокама қилиш мақсадида ўтказилган учрашувни "жуда самарали" деб баҳолаган.

Бироқ, бу саховатли таклифга қарамай, орол аҳолиси ўртасида норозилик кайфияти кучли. Гренландияликларнинг аксарияти АҚШ таркибига киришга қатъиян қарши чиқмоқда.

Оролда Дональд Трампнинг режаларига қарши митинглар ўтказилмоқда, баъзи фуқаролар эса ҳатто оролни тарк этишга тайёр эканликларини билдиришган.

Маҳаллий аҳоли ва ҳукумат вакиллари "ҳамма нарса ҳам сотилмаслигини" ва Америка таркибига кириш истаги йўқлигини таъкидламоқдалар.

Олдинроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландияни эгаллаш режаларига ўзига хос киноя билан муносабат билдирганди. Унинг фикрича, агар Трамп тезроқ ҳаракат қилмаса, орол "қўлдан кетиши" мумкин. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...