Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Туркияда археологик сенсация - эҳтимол 13 минг йиллик тарихга эга энг қадимги қуёш тақвими топилган.
Дунёнинг энг қадимги шаҳарларидан бири – Гебекли-Тепеда улкан тош устунларда ғайриоддий чизмалар топилган. Олимларнинг фикрига кўра, улар муҳим самовий ҳодисаларни, шу жумладан қуёш, ой ва юлдузлар жойлашувини кузатувчи тақвим бўлиши мумкин. Бу ҳақда Эдинбург университети тадқиқотига асосланиб, Arkeonews хабар бермоқда.
Қадимги Гебекли-Тепе шаҳрининг ёши 12 минг йилдан ошади. Тепалик устунларидаги ҳайвонлар ва мавҳум белгиларнинг ўйма тасвирлари янги тадқиқот доирасида ўрганиш мавзусига айланган.
"Туркиядаги 12 000 йиллик Гебекли-Тепе археологик ёдгорлигидаги тош устундаги белгилар, эҳтимол, тарихдаги энг қадимги қуёш тақвими бўлиб, кометанинг ерга урилган ҳалокатли зарбасига бағишлангандир",-дейди олимлар. Уларнинг фикрича, бу белгилар инсоният цивилизацияси тарихида муҳим бурилиш нуқтасини белгилаган глобал миқёсдаги астрономик ҳодисани кўрсатиши мумкин.
Таъкидланишича, Гебекли - Тепеда топилган тақвим аввалги аниқланган ёдгорликдан минг йилга каттароқдир.
Изоҳлар мавжуд емас