Загрузка
Загрузка
Ҳуштак чалмаслик, "ака" деб атамаслик, аёлларга тегажонлик қилмаслик. Россияда миргантлар мослашиши учун курс тайёрланган
Дунё

Ҳуштак чалмаслик, "ака" деб атамаслик, аёлларга тегажонлик қилмаслик. Россияда миргантлар мослашиши учун курс тайёрланган

124
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия Федерациясининг Миллатлар ишлари бўйича Федерал агентлиги (МИФА) Марказий Осиёдан борган меҳнат мигрантлари учун ўзини тутиш қоидаларини ишлаб чиққан. 70 дақиқалик маърузада миграция ва меҳнат қонунчилиги, шунингдек Россияда ўзини тутиш нормалари ҳақида сўз боради. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, курс ўтган йилнинг кузида ишлаб чиқилган ва у аллақачон Калининград ва Москва вилоятларида, Пермь ва Краснодар ўлкаларида, шунингдек Якутияда синовдан ўтган.

Биринчи блок доирасида мигрантларга Россияга кириш ва яшаш тартиби, патент олиш қоидалари ва меҳнат шартномасини тузиш тўғрисида батафсил маълумот берилади. "Норасмий хатти – ҳаракатлар асослари" номли блокда эса Россияда ўзини қандай тутиш қоидалари баён этилган.

Масалан, мигрантларга қариндошлари ёки яқин танишлари бўлмаган одамларга "ака" ёки "опа" сўзлари билан мурожаат қилмаслик тавсия қилинади. Шунингдек, уларга атрофдаги кишиларни она тилида муҳокама қилмаслик, бошқа одамлар олдида она тилида пичирлаш керак эмаслиги эслатилган.

Тавсияда таъкидланишича, Россияда аёллар анъанавий равишда ёрқин очиқ кийим кийишади, бу уятли ҳисобланмайди ва "танишишга тайёрлик" ҳақида далолат бермайди.

Шунингдек, қўлланмада "ёқадиган аёл ёки эркакнинг эътиборини жалб қилишга уриниб, ҳуштак чалмаслик ёки бошқа ҳаракатлар қилмаслик” кераклигига эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, ҳар қандай динга жамоат олдида муносабат билдириш, кўчада диний маросимларни ўтказиш, жамоат жойларида намоз ўқиш ва ибодат қилиш тавсия этилмайди, ҳайвонларни қурбонлик қилиш ҳам мумкин эмас.

Шунингдек, хорижликларни "СССР бюджетидан ажратилган катта маблағлар Марказий Осиё республикаларининг муваффақиятли ривожланишига имкон берди", деган мазмундаги қисқа тарих дарси кутмоқда.

Россия минтақалари тез орада курсни жорий этишни бошлашлари керак.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Россия ИИВ Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги Кодекснинг моддалари рўйхатини кенгайтиришга оид қонун лойиҳасини тайёрлаган эди, унинг асосида мигрантлар мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...