Загрузка
Загрузка
Ўз соҳаси бўйича ишламаётган меҳнат мигрантлари  Россиядан чиқариб юборилади
Дунё

Ўз соҳаси бўйича ишламаётган меҳнат мигрантлари Россиядан чиқариб юборилади

71
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россияда тайёрланаётган қонун лойиҳасига асосан, ташкилий ёллаш орқали келган меҳнат мигрантлари агар ўз соҳалари бўйича ишламасалар, мамлакатни тарк этишга мажбур бўлишлари мумкин. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Известия” нашри маълумотларига кўра, қонун лойиҳаси Россия меҳнат вазирлиги томонидан ҳукумат топшириғи билан тайёрланган.

Ҳужжат чет эл фуқаросининг Россияда вақтинча меҳнат қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи махсус ҳужжат яратишни назарда тутади: ташкилий ёллаш доирасида мигрант маълум бир иш берувчида ишлайди. Ҳужжатлар бўйича аванс тўловларини иш берувчи компания тўлайди.

Меҳнат мигранти уни ёллаган ва барча харажатлар, хусусан авиачипта харажатларини тўлаган компанияда ишлашдан бош тортиш ҳолатлари истисно қилади. Агар ходим ташкилий ёллашда иштирок этмайдиган бошқа корхонага ўтмоқчи бўлса, у 15 кун ичида Россияни тарк этиши керак.

Қоидалар меҳнат мигрантлари, улар виза ёки визасиз мамлакатлардан келганлигидан қатъи назар, барчасига тегишли бўлади. Виза мамлакатларидан чет элликларни ташкилий    ёллаган иш берувчилар уларни жалб қилиш учун рухсат олишлари шарт эмас.

Давлат Думасининг меҳнат ва ижтимоий сиёсат қўмитаси ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилган.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йилда Россия Ўзбекистон билан мамлакат фуқароларини вақтинча ишлаш учун, шу жумладан қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналарида ташкилий ёллаш ва жалб қилиш тўғрисида битим имзолаган. Худди шундай келишув Тожикистон билан ҳам амал қилади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...