Загрузка
Загрузка
Боксчи Баҳодир Жалоловга бағишланган "Токиога йўл" филми тақдимоти бўлиб ўтди
Маданият

Боксчи Баҳодир Жалоловга бағишланган "Токиога йўл" филми тақдимоти бўлиб ўтди

45
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кеча, 3 апрель куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида "Токиога йўл" бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур фильм Ўзбекистон ифтихори, бокс бўйича Олимпиада чемпиони — Баҳодир Жалоловнинг ҳаёти ва спортдаги ютуқларига бағишланган.

Унда нафақат спортдаги ғалабалар, балки ирода, сабр ва орзуга садоқат каби муҳим қадриятлар бадиий талқин этилган. Таъкидланишича, фильм орқали мамлакатимизда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳам кенг ёритилган.

Шу билан бирга, "Токиога йўл" миллий кино сифатида Ўзбекистоннинг халқаро имижини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда. Фильмни хорижда, жумладан Японияда намойиш этиш, шунингдек, онлайн платформалар орқали кенг аудиторияга етказиш режалаштирилга.

 

Фильм ижодкорлари:

Сценарий муаллифлари: С. Кузминиҳ, Н. Нарзуллаев, С. Аббосов

Саҳналаштирувчи режиссёр: Акром Исаков

Саҳналаштирувчи операторлар: Ҳ. Алиев, Б. Йўлдашев, А. Алейников, Ж. Абдураҳмонов, Б. Бердиев

Саҳналаштирувчи рассом: Д. Абдурахмонов

Монтаж устаси: М. Насуллоев

 

Фильмда иштирок этган актёрлар ва актрисалар:

Дадахон Обидов, Саида Раметова, Боир Холмирзаев, Филип Рейнхард, Осаму Ямомото, Масая Като, Каан Ялчин, Мария Шамшина, Ричард Ли Уилсон, Эркин Комилов, Жавоҳир Зокиров, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Фарҳод Болтаев, Гулруҳ Пирназарова.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...