Загрузка
Загрузка
Бухоронинг "Софи оши" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
Маданият

Бухоронинг "Софи оши" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухоро вилоятига хос бўлган машҳур "Софи оши" миллий таоми интеллектуал мулк объекти сифатида расмий мақомга эга бўлди. Айтилишича, бу мақом таомнинг анъанавий тайёрлаш технологияси ва сифатини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни таъминлайди.  

Бухоро палови бошқа ҳудудлардаги паловлардан тайёрланиш усули билан кескин фарқ қилади. "Софи оши" мис қозонларда, маҳсулотларни аралаштирмасдан, маълум бир кетма-кетликда ва асосан буғда пиширилади. Унинг энг муҳим жиҳатларидан бири — заъфарон дамламасининг ишлатилиши бўлиб, бу таомга ўзига хос ранг ва хушбўй ифор бағишлайди. 

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Самарқанд нони Ўзбекистон географик кўрсаткичлари давлат реестрига киритилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...