Загрузка
Загрузка
Сардор Мамадалиев Шерали Жўраевнинг қўшиқларини рухсатсиз ижро этгани учун жаримага тортилди
Маданият

Сардор Мамадалиев Шерали Жўраевнинг қўшиқларини рухсатсиз ижро этгани учун жаримага тортилди

52
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Марҳум санъаткор Шерали Жўраевга тегишли бўлган бир қатор мусиқий асарлардан муаллифлик ҳуқуқини бузган ҳолда фойдаланган хонанда Сардор Мамадалиевга нисбатан суд қарори билан маъмурий жазо чораси қўлланилди.

Аввалроқ хонанда ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган видеомурожаатида марҳум устоз санъаткор асарларини ижро этгани сабабли Адлия вазирлиги томонидан судга берилганини маълум қилганди. Хонанданинг таъкидлашича, ушбу даъво нафақат унга, балки яна 20 нафар ижодкорга нисбатан ҳам илгари сурилган. Ўша видеода санъаткор автомобилни хавфсизлик камарини тақмасдан бошқариб бораётгани акс этгани учун ҳам жаримага тортилганди.

Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида, Шерали Жўраевнинг меросхўри Жўраеванинг мурожаати ўз тасдиғини топган. Маълум бўлишича, Сардор Мамадалиев марҳум ҳофизга тегишли "Кўрмишам", "Бандаман" ва "Карвон" номли қўшиқларни муаллифнинг рухсатисиз ижро этган. Мазкур ҳолат юзасидан вазирлик томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹-моддаси иккинчи қисми билан баённома расмийлаштирилиб, иш кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг қарорига асосан, ҳуқуқбузар Сардор Мамадалиев айбдор деб топилган. Унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари, яъни 8 240 000 (саккиз миллион икки юз қирқ минг) сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Адлия вазирлиги барча ижод вакилларини муаллифлик ҳуқуқларига қатъий риоя қилишга чақирган.  

Сардор Мамадалиевда бу муаллифлик ҳуқуқини бузиш билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Бундан олдин у фарғоналик шоир Илҳомжон Комиловнинг "Севилмаган ёр керак менга" шеъридан рухсатсиз фойдалангани учун ҳам жавобгарликка тортилганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...