Загрузка
Загрузка
Маданият

Ўзбекистоннинг маданий мероси рўйхати модернизм давридаги 10 та объект билан тўлдирилди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон маданий мероси объектлари рўйхатига модернизм давридаги 10 та бино киритилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бу ҳақдаги қарор 22 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган. 2019 йилдаги рўйхатга қуйидаги обектлар киритилган:

  • Қуёш Институти;

  • "Ўзбекистон", "Шодлик" ва " Residence Park "меҳмонхоналари;

  • Космонавтлар метро бекати;

  • Эски Жува бозорининг кўк гумбазлари;

  • Кўкрак жарроҳлиги илмий-тадқиқот институти.

  • Авиасозлар саройи;

  • Тошкент телемаркази биноси;

  • Давлат санъат музейи.

Бундан ташқари, қарорга мувофиқ, қуйидаги бинолар модернизм даври объекти мақомига эга бўлган:

  • Тошкент давлат цирки;

  • Тошкент телеминораси;

  • "Халқлар дўстлиги" саройи;

  • Алишер Навоий номидаги санъат саройи (Панорамали кинотеатр);

  • "Марварид" турар-жой мажмуаси;

  • Бадиий Академия кўргазма зали;

  • Ўзбекистон тарихи давлат музейи;  

  • Ўзбекистон амалий санъат музейи;

  • "Туркистон" концерт зали ва унинг ёзги майдончаси;

  • "Мовий гумбазлар" кафеси.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маълумотларига кўра, юқоридаги бинолар ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилиши учун ҳам тайёрланмоқда.

Эслатиб ўтамизки, март ойида Тошкент ва мамлакатнинг бир неча минтақаларидаги биноларда мавжуд 160 га яқин мозаика маданий мерос объектлари сифатида эътироф этилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+