Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш ва турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида 2026 йил учун улкан молиявий ресурслар йўналтирилиши эълон қилинди.
Иқтисодиётда энг катта талабга эга бўлган уй-жой ипотекаси учун 2026 йилда 23 триллион сўм маблағ ажратилади.
Уй-жой сотиб олишда бошланғич тўлов ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун давлат томонидан 2 триллион 700 миллиард сўм субсидия берилади.
Битта квартира учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредитининг максимал миқдори 15 фоизга оширилади.
Келгуси йилда жами 140 мингта хонадонли кўп қаватли уйлар барпо этилади. Умумий қурилиш ишлари ҳажмини 11 фоизга кўпайтириб, 30 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.
Янги уй-жойларнинг қурилиши рўзғор учун зарур бўлган истеъмол товарларига талабни оширишини ҳисобга олиб, 2026 йилда аҳолига 125 триллион сўмлик истеъмол кредитлари ажратилиши белгиланди.
Ушбу чора-тадбирлар аҳолини уй-жой билан таъминлаш билан бирга, қурилиш ва савдо соҳаларида иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилади.

Изоҳлар мавжуд емас