Давлат ўтган йили электрон кимошди савдоларида қарийб 17 триллион сўм даромад олган
Иқтисод

Давлат ўтган йили электрон кимошди савдоларида қарийб 17 триллион сўм даромад олган

81

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўтган йили Ўзбекистонда E-auksion платформасида умумий 35,6 триллион сўмлик 289 мингдан ортиқ савдолар бўлиб ўтган. Шундан 233,5 мингта лот сотилган. Уларни сотиш натижасида давлат 16,9 триллион сўм даромад олган, бу бошланғич нархдан 4,3 триллион сўмга кўпроқни ташкил этади.

Кимошди савдоларида қуйидагилар сотилди:

• Давлат активлари - 2,2 трлн сўмлик 1 655 та объект сотилган.

• Дастлабки баҳоси 2,8 трлн сўм бўлган ер участкаларининг 35 358 таси 4,4 трлн сўмга сотилган.

• Давлат мулкига бўлган ижара ҳуқуқи - 7 759 та объект 203,3 миллиард сўмга ижарага берилган.

• ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулк - 1,7 трлн сўмлик 7 136 та лот сотилган.

Ер қаърига бўлган ҳуқуқлар - 215 та ер қаъри участкаси ва дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи 263 млрд сўмга сотилган.

Кўчма савдо шохобчалари - 15 миллиард сўмлик 7 898 та объект сотилган.

Кимошди савдосининг алоҳида йўналиши қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага беришга қаратилган. 2024 йилда янги тартиб бўйича 162 491 та ер участкалари электрон савдолар орқали ижарага берилган. Уларнинг бошланғич баҳоси 2,9 триллион сўм бўлган бўлса, якуний битимлар суммаси 3,7 триллион сўмга етган.

E-auksion электрон платформасига бир йил давомида 6,1 миллион фойдаланувчи кириб, савдоларда 408,7 мингдан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар иштирок этган.

Жорий йилда давлат 30 триллион сўмлик активларни кимошди савдосига чиқаришни режалаштирган. Ҳукумат яна 116 та корхона ва 581 та кўчмас мулк объектини бозорга чиқаришни кўзламоқда. Шунингдек, 6,1 минг гектар ер участкалари, 300 та конь ва йирик компаниялардаги стратегик улушлар сотувга чиқарилади.


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...