Fido-Biznes Ўзбекистонда микромолиявий ташкилотлар (ММТ)ни яратиш ва бошқариш учун асосий платформага айланиши мумкин бўлган янги соҳавий ечим — FB NKOни тақдим этди. Тизимнинг биринчи фойдаланувчиси TBC Bank бўлиб, у ўзининг микромолиявий ташкилотини FB NKO дастурий таъминоти асосида ишга туширди.
FB NKO ММТ бозори хусусиятлари ва Марказий банк талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Платформа молиявий операцияларнинг тўлиқ даврини қамраб олиб — микрокредитларни автоматлаштирилган тарзда расмийлаштириш ва кузатишдан тортиб давлат хизматлари билан интеграция ва регулятор учун ҳисобот тайёрлашгача функционални ўз ичига олади. Бундан ташқари, дастурий таъминот бухгалтерия ва кадрлар ҳисобини қамраб олади, бу эса ўз навбатида асосий маъмурий функцияларни автоматлаштириш имконини беради. Шунингдек, платформа таркибига аризалар ва қарз бериш жараёнларини бошқариш учун кредит конвеери ҳамда мижозлар билан ишлаш ва узоқ муддатли муносабатларни йўлга қўйиш учун CРМ (сustomer relationship management) тизими ҳам киради.
FB NKOнинг асосий имкониятлари:
-
Микрокредитлаш жараёнларини автоматлаштириш — созланадиган скоринг, шартномалар, тўлов жадваллари;
-
Регулятор талабларига мувофиқлик — ҳисобот механизмлари ва давлат органлари билан интеграция;
-
Мослашувчанлик — масштаблаш ва янги хизматларни улашга тайёрлик;
-
Замонавий рақамли тажриба — иловалар, тўлов хизматлари ва экотизимлар билан интеграция учун очиқ APIлар;
Fido-Biznes вакилларининг таъкидлашича, FBO NKO маҳсулоти микромолия секторини ривожлантириш учун яратилган асосий ечим бўлиб, янги ва мавжуд ММТлар учун иш бошлашни тезлаштиради ва самарадорликни оширади. Компания микромолия секторини ривожлантиришни ўзининг стратегик йўналишларидан бири сифатида белгилаб қуйган.
"Биз FB NKOни нобанк кредит ташкилотларини тезкор ишга тушириш ва самарали бошқариш учун яратдик. TBC Bank билан қўшма лойиҳа - технологиялар банк ва финтех компанияларга бизнеснинг янги йўналишларини ривожлантиришда қандай ёрдам бериши мумкинлигининг ёрқин намунаси бўлади", — дейди Ойбек Хўжаев, проектларни бошқариш бўйича Fido-Biznes директор ўринбосари.
TBC Bankда таъкидланишича, FB NKO технологик ядросидан фойдаланиш янги ММТни қисқа вақт ичида бозорга чиқариш имконини беради, узоқ муддатли истиқболда вақт ва ресурсларни тежайди.
FB NKO асосида банкнинг биринчи ММТини ишга туширилиши микромолиявий хизматлар бозорига тезкор кириб бориш учун тайёр ечимларнинг талаби юқорилигини тасдиқлайди. Илгари ММТ яратиш ички ечимларни ишлаб чиқиш учун катта ресурс ва вақт талаб қилган бўлса, ҳозирда тайёр технологик платформалар банкларга янги соҳаларга тезроқ кириш имконини бермоқда. FB NKO жараёнларни стандартлаштириш асосини шакллантиради ва секторда рақобат ўсишига ёрдам беради, шунингдек, аҳоли учун молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини оширади — бу Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим омили ҳисобланади.
Шунингдек, ушбу платформа афзалликларидан бири шундаки, уни кичик айланмага эга ва бизнесини масштаблашни истайдиган ММТлар ҳам, ўрта ва йирик ММТлар ҳам фойдаланиши мумкин, деб таъкидлади компания.
Реклама ҳуқуқлари асосида
Изоҳлар мавжуд емас