"Миллий ғурур" тарихда қолди. "Ўзбекнефтгаз" Аи-80 бензини бўйича биржа савдоларини тўхтатди
Иқтисод

"Миллий ғурур" тарихда қолди. "Ўзбекнефтгаз" Аи-80 бензини бўйича биржа савдоларини тўхтатди

59

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугундан бошлаб "Ўзбекнефтгаз" биржада АИ-80 бензинини сотишни тўхтатди. Бунинг ўрнига корхона юқори октанли АИ-92 ёқилғисини етказиб бериш ҳажмини оширди.

Тадбир "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил иқтисодиёт" йили" давлат дастурига мувофиқ амалга оширилмоқда. Ҳужжатда "Ўзбекнефтгаз" жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб босқичма-босқич юқори октанли бензин ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ўтиши кўзда тутилган.

Корхона минг тонна ўрнига 1,7 минг тонна АИ-92ни савдога қўйди. Ички бозор талабидан келиб чиқиб, таъминот қўшимча оширилиши мумкин.

Қайд этилишича, тадбиркорлар томонидан жорий йилнинг август ойида харид қилинган АИ-80 маркали автобензин ҳажми мавжуд келишувларга мувофиқ етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, президент 2025 йил охиригача ИЭС ва ИЭСларда ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланишни тақиқлаш бўйича ҳам топшириқ берган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...