Загрузка
Загрузка
Одамлар Жиззахда биринчи АЭС ишга туширилишини интиқлик билан кутмоқда - "Ўзатом" раҳбари
Иқтисод

Одамлар Жиззахда биринчи АЭС ишга туширилишини интиқлик билан кутмоқда - "Ўзатом" раҳбари

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон аҳолиси атом энергетикасига бўлган умумжаҳон муносабатига қарамай, АЭС ишга туширилишини кутмоқда. Бу ҳақда "Ўзатом" директори Азим Ахмедхаджаев Москвада бўлиб ўтган World Atomic Week форумида маълум қилди, дея хабар бермоқда воқеа жойидан Batafsil.uz мухбири.

"Одамлар: «Қачон [ишни] бошлайди?» деб сўрашмоқда", - деди у форум сессияларидан бирида.

Унинг сўзларига кўра, улар қурилиш майдончаларига келишади, оқсоқоллар иш жараёни билан фаол қизиқишади ва ишни тезроқ бошлашга ҳар томонлама ёрдам беришмоқда.

Аҳмадхўжаевнинг сўзларига кўра, бундай қўллаб-қувватлаш ушбу лойиҳанинг мультипликатив таъсирга эга эканлигини чуқур англаш билан изоҳланади: атом станцияси минтақага нафақат электр энергиясини, балки фаол ривожланишни ҳам олиб келади.

"Одамлар бу станцияга хизмат кўрсатиш учун улкан маиший хизмат кластерини яратиш кераклигини тушунишади. Масалан, ижтимоий ва инфратузилма объектлари қурилиб, вилоятда ҳаёт сифати каррасига ошади", - дея изоҳ берди "Ўзатом" раҳбари.

Шунингдек, у ўз заминида атом электр станцияси қурилаётган жиззахликлар ўз кичик ватанида қолиш, бунёдкорлик жараёнларида фаол иштирок этиш ва улар учун янги йўналишда "биринчи қалдирғоч" бўлишга қатъий қарор қилганини таъкидлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...