Загрузка
Загрузка
Татаристон бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонда янги қўшма саноат парклари қаерда ва қачон очилишини айтиб берган
Иқтисод

Татаристон бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистонда янги қўшма саноат парклари қаерда ва қачон очилишини айтиб берган

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бухоро ва Навоий шаҳарларида Татаристон кўмагида янги технопарклар пайдо бўлади. Бу ҳақда “Иннопром” давомида мамлакат Бош вазирининг ўринбосари- саноат ва савдо вазири Олег Коробченко мухбиримизга маълум қилган.

2022 йилда Ўзбекистонда "Химград" Татаристон технополиси ҳамкорлигида "Чирчиқ" саноат технопарки ташкил этилди. Бир йил ўтгач, у Жиззахда ҳам очилди.

Татаристон Бош вазирининг ўринбосари - саноат ва савдо вазири Олег Коробченконинг сўзларига кўра, бугунги кунда биринчи майдончада 20 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилмоқда, иккинчисида – бешта. Бу ерда ишлайдиган компаниялар аллақачон маҳсулот ишлаб чиқаришмоқда ва солиқ тўламоқдалар.

"Ҳозирда Бухоро ва Навоий шаҳарларида иккита янги плацдарм ташкил этилмоқда. Улар йил охиригача ишга туширилиши режалаштирилган. Майдончалар жуда ривожланган ва географик жиҳатдан қулай. Аэропортлар, темир йўл, улкан инсон ресурслари ва илмий салоҳият мавжуд бўлиб, биз уни Россия ОТМлари билан тўлдирамиз. Солиқ имтиёзлари, хом-ашё базаси ва энг муҳими, эҳтиёж мавжуд. Агар биз буларнинг барчасини бирлаштирсак, катта синергик таъсирга эга бўламиз", - деди Коробченко мухбиримиз билан ўтган суҳбатда.

Унинг таъкидлашича, ушбу майдончалар атрофида хом-ашёни қайта ишлаш ва тайёрлаш бўйича қўшимча корхоналар ташкил этилади. Бу республика бюджети учун катта солиқ базасини шакллантиради. Бундан ташқари, бу импорт ўрнини босиш, кундалик талаб қилинадиган товарлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг импортдан мустақиллигини таъминлаш бўйича истиқболли майдон яратади.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг кузида Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров "Чирчиқ" ва "Жиззах" типидаги саноат майдончаларини республиканинг яна учта вилоятида "кўпайтириш" режалаштирилганлигини айтганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+