Загрузка
Загрузка
Тошкентда қурилган йирик меҳмонхона мажмуаси халқаро брендлар бошқарувига берилади
Иқтисод

Тошкентда қурилган йирик меҳмонхона мажмуаси халқаро брендлар бошқарувига берилади

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Янги Ўзбекистон" боғи ёнида барпо этилган йирик меҳмонхона мажмуаси халқаро брендлар бошқарувига берилади. 12 та меҳмонхонани Leo Hospitality Solutions, Radisson Individuals ва Trademark Collection by Wyndham компаниялари назоратга олади.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев куни кеча янги меҳмонхона мажмуасини кўздан кечирди. 8 гектардан зиёд ҳудудда 12 та меҳмонхона, 375 ўринли конференция зали, 310 ўринли ресторан, соғломлаштириш маркази ва очиқ спорт майдонини ўз ичига олган замонавий туризм кластери барпо этилди.

Мамлакат ҳудудлари номи билан аталган беш қаватли меҳмонхоналарнинг ҳар бирида 124 кишига мўлжалланган 62 та хона мавжуд. Инфратузилма иншооти 540 та янги иш ўрни яратди ва йилига 55 минггача сайёҳни қабул қилишга мўлжалланган.

Аввалроқ International Tashkent меҳмонхонаси Россиянинг Azimut Hotels меҳмонхоналар тармоғи бошқарувига ўтиши ҳақида хабар берилганди. У Марказий Осиёдаги биринчи беш юлдузли иншоот бўлади ва бошқа ном олади - Azimut Grand Hotel Tashkent.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...