Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ноябрь ойида олтин хариди бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади
Иқтисод

Ўзбекистон ноябрь ойида олтин хариди бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Марказий банки ноябрь ойида 10 тонна олтин харид қилиб, қимматбаҳо металлнинг жаҳондаги энг йирик учта харидори қаторига кирган. 

World Gold Council ҳисоботига кўра, ноябрь ойида дунё марказий банклари томонидан жами 45 тонна соф олтин сотиб олинган. Ушбу даврда Ўзбекистон олтин харид қилиш бўйича Полша (12 тонна) ва Бразилиядан (11 тонна) кейинги учинчи ўринни банд этди. Қўшни Қозоғистон эса 8 тонна олтин билан тўртинчи поғонадан жой олган.

2025 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин захиралари қиймати тарихий рекордни янгилаб, 50,85 миллиард долларга етган.

Мамлакатнинг жами халқаро олтин-валюта захиралари 61,23 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Ноябрь ойида Ўзбекистон олтин экспортини тўлиқ тўхтатган. Бу 2025 йил давомида Марказий банк олтин сотмаган тўртинчи ой бўлган.

Йилнинг 11 ойи давомида олтин экспорти 9,9 миллиард доллардан ошиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49,4 фоизга ўсган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон йил бошидан буён олтин сотиш ҳажми бўйича дунёда Сингапур ва Россиядан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ноябрь ойида олтин сотган давлатлар жуда кам бўлиб, фақат Иордания (2 тонна) ва Қатар (1 тонна) соф сотувчи сифатида қайд этилган.

Ўзбекистон Марказий банки сентябрь ойида эса олтин сотган дунёдаги ягона молиявий регулятор бўлган. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...