Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликлар бир ойда 100 мингдан ортиқ автомобиль харид қилди
Иқтисод

Ўзбекистонликлар бир ойда 100 мингдан ортиқ автомобиль харид қилди

48
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонликлар жорий йилнинг ноябрь ойида 101,1 мингта автомобиль сотиб олди. Бу ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 6% га кўп.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабарига кўра, барча тоифадаги енгил автомобиллар сотувининг энг юқори ўсиши Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди. Бу кўрсаткичлар мос равишда 33,7% ва 8% га ошган.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси ҳажми қарийб 30 минг донани ташкил этиб, 13,6 фоизга ўсди. Шу билан бирга, янги хорижий автомобилларга бўлган талаб сезиларли даражада ошди - уларнинг сотилиши 22,5 фоизга ошиб, 5 мингга яқин автомобилни ташкил этди.

Иккиламчи бозорда 52 мингга яқин фойдаланилган енгил автомобиллар сотилган. Республика бўйича кўрсаткич йиллик ҳисобда 8 фоизга камайган бўлса-да, пойтахтда фойдаланилган автомобиллар сегменти 1,4 баробар ўсишни кўрсатди.

Электромобилларга бўлган талаб сезиларли даражада ошгани алоҳида қайд этилди - уларнинг иккиламчи бозордаги сотуви ўтган йилнинг ноябрь ойига нисбатан 1,8 баробарга ошди.

Аввалроқ Ўзбекистонда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш харажатлари барқарор ўсишда давом этаётгани ҳақида хабар берилганди. Январь-ноябрь ойларида ушбу хизматлар 6,9 фоизга ошди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...