Загрузка
Загрузка
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси алмашди
Жамият

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси алмашди

121
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Ўзбекнефтгаз" АЖ амалдаги бошқарув раиси - Баҳодиржон Сидиқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган ва унинг ўрнига янги раҳбар тайинланган. Тегишли фармон президент томонидан имзоланди. 

Баҳодиржон Сидиқов 2023 йилда иккинчи бор "Ўзбекнефтгаз" компанияси бошқарув раиси лавозимига қайтган эди. Бундан олдин 2019-2020 йилларда  "Ўзбекнефтгаз" бошқарув раиси лавозимига тайинланган. Сидиқов нефт ва газ соҳасида 1999-йилдан бери ишлаб келмоқда.

"Ўзбекнефтгаз"нинг янги раҳбари сифатида Абдуғани Сангинов тайинланди. У йирик қурилиш ва энергетика лойиҳаларидаги муваффақиятлари билан танилган. 1959-йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган. 1982-йилда Тожикистон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган ва "Тополангсувқурилиш" трестида меҳнат фаолиятини бошлаган. Ташкилотдаги 18 йиллик фаолияти давомида у лаборатория муҳандисидан қурилиш-монтаж бўлими бошлиғи лавозимига кўтарилган.

Янги раҳбар Тўполон ва Резаксой сув омборлари, Тошкент ва Талимаржон ИЭСлари, Аму-Занг ва Жанубий Қорақалпоғистон каналлар тизими қурилишида иштирок этган.

2017 йилдан буён эса "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган.

2020–2024 йиллар давомида Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда вилоят ва туманлардаги раҳбар лавозимларга янги масъуллар тайинланган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...