Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. "Ўзсувтаъминот" ходимлари ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланишларга қарши курашиш ва қарздорликларни ундириш натижалари ҳақида сўзлаб беришди. Айни пайтда судларга жами 332,2 миллиард сўм қарздорлиги бўлган 103,3 минг истеъмолчига нисбатан даъво аризалари киритилган.
Натижада дебитор қарздорлик йил бошига нисбатан 14 фоизга - 146,4 миллиард сўмга қисқарган.
Бугунги кунда сув таъминотидан қарздорлиги учун 53,5 минг хонадон тармоқдан узиб қўйилган.
Жорий йилда 3,9 мингта ҳолатда ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган. Етказилган моддий зарар 76,2 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 29,9 миллиард сўми қопланган.
Эслатиб ўтамизки, 2025 йил июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари истеъмолчиларининг дебитор қарздорлиги 790 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этган.
Изоҳлар мавжуд емас