Загрузка
Загрузка
100 нафар тозалик посбони фарзандларининг контракт тўлови давлат ҳисобидан қоплаб берилди
Жамият

100 нафар тозалик посбони фарзандларининг контракт тўлови давлат ҳисобидан қоплаб берилди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги 5-сон Фармони ижроси доирасида республика бўйича 100 нафар тозалик ходимининг фарзандлари учун олий ва профессионал таълим муассасаларига тўлов-контракт маблағлари тўлиқ қоплаб берилди. Умумий қиймат 916 миллион 718 минг сўмни ташкил этди.  

Мазкур ташаббус Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилган. 

Ёрдам маҳаллалар ва кўчаларни тоза-озода сақлашда кўп йиллар давомида садоқат билан меҳнат қилиб келаётган санитар тозалаш корхоналари ходимларига кўрсатилган. 

Контракт тўловлари "Табиат уйғунлиги ҳимоячиси" танлови ғолибларига тақдим этилган. Танловда чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш, саралаш ҳамда ободонлаштириш ишларида фаолият юритаётган ходимлар иштирок этган. 

Ҳудудлар кесимида энг кўп ёрдам Тошкент шаҳрига тўғри келиб, бу ерда 22 нафар ходим фарзандлари учун 215 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. 

Қорақалпоғистон Республикасида 19 нафар ходимга 157 миллион сўм, Навоий вилоятида 9 нафар ходимга 81 миллион сўм, Жиззах вилоятида 8 нафар ходимга 77 миллион сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилган. 

Шунингдек, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент вилояти, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ҳам тозалик посбонларининг фарзандлари учун контракт тўловлари қоплаб берилган. 

Эслатиб ўтамиз, Давлат комиссиясининг тегишли баёнига асосан, 2025/2026 ўқув йили учун тўловларни амалга ошириш муддати расман узайтирилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...