Загрузка
Загрузка
Ҳар йили 10 минг мутахассис тайёрлайдиган "яшил" техникумлар ишга туширилади
Жамият

Ҳар йили 10 минг мутахассис тайёрлайдиган "яшил" техникумлар ишга туширилади

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда жорий йилдан бошлаб ҳар бир ҳудудда "яшил" техникумлар фаолияти йўлга қўйилиб, дуал таълим асосида йилига 10 минг нафар мутахассис тайёрлаш бошланади. Бу ҳақида бугун Президент Шавкат Мирзиёев  "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш тадбирида айтиб ўтди.

Лойиҳа доирасида ботаника ва дендрология боғлари техникум ўқувчилари учун амалиёт базасига, илмий ходимлар учун эса тадқиқот майдонига айлантирилади. Шу билан бирга, ҳудудларда "яшил" боғлар ташкил этишда аҳоли ва депутатлар иштирокини кенгайтириш таклиф қилинди.

"Менинг боғим" дастури доирасида ажратиладиган маблағлар ҳам оширилмоқда. Илгари ҳар бир лойиҳа учун 250 миллион сўмгача маблағ берилган бўлса, эндиликда бу миқдор 400 миллион сўмгача етказилади. Шунингдек, ҳар бир жамоат боғи учун аҳоли танлаган, сув таъминоти мавжуд ҳудуддан 1 гектаргача ер ажратиш белгиланмоқда.

Янги тартибга кўра, Қонунчилик палатасининг ҳар бир депутатига ҳам ўз округида "яшил" ҳудуд барпо этиш учун 412 миллион сўмдан маблағ ажратилади.

Шу билан бирга, 108 гектар майдонда Миллий дендрология боғини барпо этиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ҳудуддаги "Яшил" университет негизида "илм — лойиҳа — амалиёт" занжири асосида in-vitro лабораторияси, доривор ўсимликлар ҳамда уруғчилик ва селекция марказларини жорий йилда ишга тушириш режалаштирилган.

Тадбир доирасида Президент халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакилларига миннатдорлик билдирди. Шунингдек, иштирокчилар билан биргаликда дендрология боғининг илк 5 гектарига манзарали кўчатлар экиш ишлари бошланди.

Айни вақтда республика бўйлаб 21 мингга яқин фуқаро иштирокида яна 164 гектар майдонга 88 минг туп кўчат экиш режалаштирилган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...