Загрузка
Загрузка
Бутунжаҳон Инглиз тили кунида Бухорода янги челленж бошланди. Видео
Жамият

Бутунжаҳон Инглиз тили кунида Бухорода янги челленж бошланди. Видео

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Дастлаб Инглиз тили куни 2010 йилда нишонланган. Байрамнинг санаси – 23 апрель - буюк инглиз шоири, ёзувчиси, дунёдаги энг машҳур драматург Вильям Шекспирнинг туғилган куни муносабати билан ташкил қилинган.

Шу куни бутун дунё бўйлаб конференциялар, танловлар, викториналар, фото ва бадиий кўргазмалар, классик инглиз тили ва адабиёти билан танишиш учун маҳорат дарслари ўтказилади. Қадимги Бухоро аҳли ҳам дунёдан ортда қолмасликка қарор қилган. Бухоро адабий мактаби томонидан таклиф этилган мавзу –"Ўзбек шоири Жамол Камол таржималарида буюк Шекспирнинг сонетлари".

Телеграмма ва Фэйсбукда Шекспир асарлари ва уларнинг ўзбек тилидаги таржималарини севувчилар адибнинг   154та сонетларидан (сонет-14 сатрдан иборат шеър) бирини акс этган видеороликларни жойлаштиришган ва жойлаштиришда давом этмоқдалар. Бу, биринчи навбатда ёшлар томонидан амалга оширилмоқда.

Нега Бухорода? Ва нима учун айнан Жамол Камол?

Шекспир қадимги шаҳарга жуда узоқ вақт олдин келган. У британиялик дипломатлар, саёҳатчилар ва миссионерлар билан биргаликда бу ерда ўзининг ғалаба юришини бошлаган деб ишонилади. Шунингдек, ўзбекистонлик адиб, Истанбул университетини битирган, профессор, Бухорода туғилган Абдурауф Фитрат 1920 йилларда Шекспир таъсири остида ўзининг машҳур драмаларини ёзган деб ҳисобланади. 1930 йилларда ва ҳатто уруш пайтида ҳам Шекспир асарларини ввилоят мусиқали ва драма театрида қўйган, 1950-1990 йилларда эса мактаб ва талабалар театр тўгараклари Шекспир пьесаларидан парчалар билан тажриба ўтказган.

Узоқ вақт давомида Шекспирни ўзбек тилига таржима қилиш учун, қоида тариқасида, рус тилидаги талқинлар ишлатилган (Б. Пастернак, С. Маршак, Н.Гумилёв таржималари). Тўғридан-тўғри инглиз асл нусхасидан фақат ХХ аср охирида сонетларни Бухорода туғилган Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол (1938-2022) таржима қила бошлади.

Филология фанлари номзоди, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти Венера Қаюмова Бухородаги ушбу тадбир буюк инглиз драматурги, шоири, актёри Вильям Шекспир номи билан боғлиқлиги бежиз эмаслигини таъкидлайди. Унинг сўзларига кўра, у нафақат ёрқин асарларни яратган, балки олимларнинг фикрига кўра, инглиз тилига 3000га яқин янги сўзларни киритган. Шекспир дунёнинг деярли барча тилларига таржима қилинган.

“Бухорода туғилган Жамол Камол Шекспирнинг кўплаб асарларини, шу жумладан унинг 154 сонетларини тўғридан-тўғри таржима қилган. Тадқиқотчи Наргиза Ҳамидованинг сўзларига кўра, асл нусха билан ишлаш Жамол Камолга "нафақат инглиз матнининг мазмунини, балки шакли ва ритмини ҳам талқин қилиш имкониятини" берган, бу эса унинг таржималарини Шекспирга жуда яқинлаштирган", - деди Қаюмова.

Қиролича Елизавета II ўз мактубида Шекспирнинг ўзбек тилидаги сонетлари учун юртдошимиз Жамол камолга шахсан миннатдорчилик билдирган.

"Олдинги Инглиз тили кунини нишонлашдан кейинги даврда, – дейди Бухоро виртуал адабиёт мактаби модератори, педагогика фанлари номзоди, Бухоро инновациялар университети доценти Замира Ҳасанова, – Ўзбекистоннинг профессионал ва ҳаваскорлик саҳналарида Шекспир асарлари муваффақиятли намойиш этилди. Шекспиршунослик ва инглиз тилини ўқитиш соҳасида бир қатор илмий ишлар чоп этилган”

Ёшлар етакчиларининг тавсиясига кўра, кўплаб талабаларга уларнинг шартномалари тўланган, чет тилларини ўқитиш харажатлари қопланган. Жорий ўқув йилидан бошлаб республика мактабларида инглиз тили соҳасида чет элдан таклиф этилган 500 нафар мутахассислар дарс беришмоқда. Инглиз тилини ўқитиш "Ишга марҳамат" мономарказларида ҳам амалга оширилади.

Бухоро адабий мактабининг режасига кўра рус (6 июнь), араб (18 декабрь) ва бошқа жаҳон тиллари кунларини нишонланади. Мазкур ишда давлат ва нодавлат болалар боғчалари, мактаблар, университетлар, шунингдек кўплаб ўқув марказлари иштирок этади.

Шекспир шаҳар ҳаётига шу қадар қаттиқ кириб келганки, у аллақачон афсоналар ва чиройли эртаклар билан тўлиб тошган. Ҳамма нарсадан хабардор гидлар сайёҳларга Шекспир асаридаги ҳолатларга жуда ўхшаш Бухоронинг балконли қадимий биносини кўрсатишади.

photo_2024-04-21_11-41-40.jpg

Ёки дейлик, совет даври пайтида бухоролик Ромео ва Жульетта дафн этилган этилган қабристон, беш асрлик тархга эга "Пули ошиқон” номли тошдан ясалган кўприк   сайёҳларни албатта ҳайратда қолдиради.

photo_2024-04-21_11-41-40 (2).jpg


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+