Загрузка
Загрузка
Эрон элчиси: "Биз учун икки натижадан бири бор: ё ғолиб бўламиз, ё шаҳид"
Жамият

Эрон элчиси: "Биз учун икки натижадан бири бор: ё ғолиб бўламиз, ё шаҳид"

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий 30 март куни ОАВ ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда минтақадаги кескин ҳарбий вазиятга тўхталар экан, Эрон халқи ва раҳбариятининг қатъий позициясини баён қилди. Дипломатнинг таъкидлашича, Теҳрон ҳар қандай тажовузга тайёр ва бу курашда фақат икки йўл — ғолиблик ёки шаҳидликни кўради.

Элчи ўз нутқида Эроннинг мудофаа фалсафасига алоҳида тўхталди. "Бизда қўрқув йўқ. Биз учун иккита чиройли натижадан бири бор: ё ғолиб бўламиз, ё шаҳид бўламиз", — дея таъкидлади Искандарий. Унинг сўзларига кўра, бундай мафкуравий ёндашув Эронни ҳарбий жиҳатдан анча кучли бўлган давлатлар, хусусан, АҚШ ва Исроилнинг босимларига қарши туришида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Муҳаммад Али Искандарий минтақадаги ҳозирги беқарорликни Исроилнинг экспансионистик режалари ва АҚШнинг глобал ҳукмронликка интилиши билан изоҳлади. У Эроннинг Исроил ҳудуди ва АҚШ базаларига йўллаган зарбаларини халқаро ҳуқуқ доирасидаги қонуний мудофаа деб атади. Шунингдек, элчи Трамп маъмурияти атрофидаги шахсларнинг хатти-ҳаракатлари халқаро хавфсизлик учун янги хавф-хатарлар ("Пандора қутиси") келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Дипломатнинг қайд этишича, Эрон томони АҚШ билан ҳеч қандай музокаралар олиб бормаяпти ва агрессияга ҳуқуқий баҳо берилмагунча, етказилган зарар қопланмагунча вазият юмшамаслигини билдирди. Эрон ички барқарорликни сақлаган ҳолда, миллий манфаатларини ҳимоя қилишда давом этишини қатъий баён қилди.

Олдинроқ Эрон хавфсизлик кучлари АҚШ ва Исроил билан давом этаётган қуролли тўқнашувлар фонида Теҳрон кўчаларида назорат-ўтказиш пунктларини бошқариш ва бошқа ҳарбий вазифаларни бажариш учун 12 ёшдан бошлаб болаларни ўз сафига қабул қилаётган эди. Бу ҳақда Эрон ҳарбий расмийси давлат телеканали орқали маълум қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...