Загрузка
Загрузка
Эртага Тошкентнинг тўртта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Жамият

Эртага Тошкентнинг тўртта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 1 апрель куни пойтахтнинг Бектемир, Чилонзор, Янгиҳаёт ва Шайхонтоҳур туманларидаги қатор маҳаллаларда таъмирлаш ишлари сабабли табиий газ узилиши кутилмоқда. 

"Ҳудудгаз Пойтахт" компанияси матбуот хизматининг хабар беришича, газ таъминотидаги вақтинчалик чекловлар соҳадаги режали таъмирлаш ишлари билан боғлиқ. Ишлар якунлангач, таъминот қайта тикланиши маълум қилинган. 

Газ ўчириладиган ҳудудлар ва вақтлар жадвали: 

  • Шайхонтоҳур тумани (10:00 дан 12:00 гача): "Ўрда" маҳалласи.

  • Бектемир тумани (11:00 дан 13:00 гача): "Гулбоғ" маҳалласи.

  • Янгиҳаёт тумани (11:00 дан 13:00 гача): "Машъал", "Узумзор" ва "Чоштепа" маҳаллалари.

  • Чилонзор тумани (12:00 дан 14:00 гача): "Навбаҳор" маҳалласи. 

Таъмирлаш ишлари белгиланган вақт оралиғида якунланиши кўзда тутилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...