Загрузка
Загрузка
Фарғонада суд қароридан норози отанинг қаршилигига қарамай бола онасига топширилди
Жамият

Фарғонада суд қароридан норози отанинг қаршилигига қарамай бола онасига топширилди

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон тумани Мажбурий ижро бюроси (МИБ) бўлимида оилавий низо ортидан юзага келган мураккаб ижро иши ҳал этилди. Эр-хотин ажрашгач, қиз онада, ўғил эса ота тарбиясида қолган эди. Она ўғлини ўз қарамоғига қайтариш мақсадида судга мурожаат қилган ва суд болани онаси тарбиясига топшириш ҳақида қарор қабул қилган.

Суд қарори ижрога келгач, ота болани беришдан бош тортиб, турлича қаршиликлар кўрсатган.

Ҳатто бола онасига топширилиши керак бўлган куни ота МИБ ходимларининг машинаси ғилдираклари остига ўзини ташлаб, ҳаётини хавф остига қўйган. Вазиятдан фойдаланиб, у 12 ёшли болани машинадан тушириб, қочириб юборган.

Шунга қарамай, давлат ижрочилари эртаси куни болани топишга муваффақ бўлишган.

Бола отаси билан бирга МИБ биносига олиб келинган ва суд қарорига мувофиқ, онасига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида ҳам ота фарзандларини онасига бермаганди. Шунда аёлнинг илтимосига кўра, акаси икки нафар вояга етмаган жиянини олиб, онасига олиб борган. Ота эса болаларни ўғирлангани бўйича ИИБга ариза берган эди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...