Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Дунёга машҳур Burger King тармоғининг Ўзбекистон бозорига кириб келиши ва ўз филиалларини очиши ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлганди. Бироқ, кўп ўтмай бу қизиқиш бренднинг тил сиёсати билан боғлиқ жиддий эътирозлар ва можарога айланди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг хизмат кўрсатиш ва менюларни давлат тилида жорий этиш ҳақидаги сўровларига жавобан, компания ўз позициясини билдирган.
Унга кўра:
-
Муассаса ягона ишчи тил тамойилига амал қилади ва ҳозирги вақтда бу тил рус тили ҳисобланади;
-
Рус тили барча сервис стандартлари, меню, визуал материаллар ва ички жараёнларда қўлланилади;
-
Ўзбек тилини жорий этиш компания режаларига киритилмаган, чунки бу мавжуд хизмат моделига мос келмайди;
-
Амалдаги тил формати тасдиқланган ва яқин келажакда ўзгартирилиши режалаштирилмаган.
Burger King расмийлари ушбу масалани "ёпиқ" деб ҳисоблайди.


Компаниянинг ушбу жавоби ўзбекистонлик фойдаланувчилар орасида кескин норозилик тўлқинини келтириб чиқарди. Изоҳларда фуқаролар бренддан Ўзбекистон қонунчилиги ва давлат тилига ҳурмат кўрсатишни талаб қилмоқдалар.
Айрим фойдаланувчилар ёзувлар ўзбек тилига ўтказилмагунча ушбу муассасага қадам босмасликларини билдиришган.
Шунингдек, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳам ўзбек тилида мулоқот қилмаётгани танқид остига олинган.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас