Загрузка
Загрузка
"Golden House" қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича огоҳлантирилди
Жамият

"Golden House" қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича огоҳлантирилди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларга кўра, компания томонидан тузилган шартномаларда агар истеъмолчи ўз ташаббуси билан шартномани бекор қилса ёки қурилиш ташкилоти фаолиятидан норози бўлиб, ОАВ ёки давлат идораларига мурожаат қилса, ундан 10 фоиз миқдорида жарима ундирилиши назарда тутилган қисми кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.

Рақобат қўмитаси "Golden House Property Group" МЧЖ фаолиятида юқоридаги истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи ҳолатлар аниқлангандан сўнг, қонун бузилишини ихтиёрий бартараф этиш юзасидан кўрсатма берган. 

Текширувлар натижасида мазкур шартлар "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 4, 6, 21 ва 23-моддалари талабларига зид экани аниқланган. Бу эса истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини чеклайдиган ҳолат сифатида баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, йилнинг саккиз ойи давомида ўзбекистонликларга шартномаларни бекор қилиш учун қурилиш компаниялари томонидан ноқонуний равишда олинган жарималар сифатида ушлаб қолинган 1,5 миллиард сўм қайтариб берилди.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...