Загрузка
Загрузка
Илиқ ва қуруқ, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ўзбекистонликларга дам олиш кунларидаги об-ҳаво ҳақида маълумот берилди
Жамият

Илиқ ва қуруқ, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ўзбекистонликларга дам олиш кунларидаги об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қишнинг сўнгги кунлари ва баҳорнинг биринчи кунида Ўзбекистонда илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, бироқ айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда қор ёғади.

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида 28 февраль куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин.

1 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, шимолда баъзи жойларда қор ёғади. Бухоро, Навоий вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, 1 март якшанба куни баъзи жойларда 17 даража илиққача, жанубда 20-25 даража илиққача бўлади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Республика шимолида ҳарорат асосан кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бугун кундузи 12-14 даража илиқ, эртага 10-12 даража илиқ, якшанба куни 14-16 даража илиқ бўлади. Ҳарорат кечаси 2-4 даража илиқ. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Аввалроқ синоптиклар Ўзбекистонда март ойи қандай бўлишини маълум қилганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...