Загрузка
Загрузка
Иштихонда "Опен бюджет" орқали таъмирланган янги йўл олти ойга ҳам етмай яроқсиз ҳолга келди
Жамият

Иштихонда "Опен бюджет" орқали таъмирланган янги йўл олти ойга ҳам етмай яроқсиз ҳолга келди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Иштихон тумани Каттасой қишлоғи аҳолиси овоз тўплаш йўли билан ётқизилган янги асфальт йўл сифатсиз ижро туфайли бир неча жойидан ўпирилиб, транспорт ҳаракати учун хавфли ҳолатга келган.

Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, Ўзбекқурғон маҳалласи, Катта сой қишлоғи аҳолиси томонидан овоз тўплаш орқали ютиб олинган ушбу йўл сифатсиз ётқизилгани оқибатида бир нечта жойида ўпирилишлар юзага келган. 

Хусусан, йўлнинг қалинлиги атиги 5 сантиметрни ташкил этгани сабабли оғир юк машиналарининг ўтишига бардош бера олмай, транспорт воситалари йўлнинг ўпирилган қисмларига ботиб қолмоқда.

Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, 5-6 километрлик масофанинг тўрт-бешта нуқтасида худди шундай носозликлар кузатилмоқда. Масъул пудратчи ташкилот эса йўлга оғир вазнли машиналар кирганини рўкач қилиб, юзага келган ҳолат учун масъулиятни бўйнига олишдан бош тортмоқда. 

Ҳозирда қишлоқ аҳли мутасаддилардан вазиятга амалий ёрдам беришни ва сифатсиз бажарилган ишларни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.

Аввалроқ Навоийда тунда ётқизилган "қўлбола" асфальт ҳам халқнинг кескин норозилигига сабаб бўлгани ҳақида маълум қилган эдик.  Ўшанда тунда шошилинч ётқизилган, қалинлиги бор-йўғи 2-3 см бўлган ва қўл тегса кўчиб кетаётган асфальт сифати аҳолини ҳайратга солган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...