Загрузка
Загрузка
Меҳнат кодексига зидми?: Қаҳрамон Қуронбоев 100 нафар маҳалла раисини бир ойлик иш ҳақидан маҳрум қилди
Жамият

Меҳнат кодексига зидми?: Қаҳрамон Қуронбоев 100 нафар маҳалла раисини бир ойлик иш ҳақидан маҳрум қилди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг 2026 йил 2 февралдаги 13-Б-сонли буйруғи билан республика бўйича 100 нафар маҳалла раисининг бир ойлик иш ҳақини ушлаб қолиш белгиланди. Ушбу чора аҳоли бандлигини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган ва энг паст кўрсаткич қайд этган раисларга нисбатан жазо чораси сифатида қўлланган.

Ҳужжатга кўра, мазкур раҳбарларнинг 2026 йил январь ойидаги фаолияти "қониқарсиз" деб баҳоланган. Уюшманинг Молия-иқтисод бошқармасига ушбу ходимларнинг бир ойлик иш ҳақи билан боғлиқ харажатларни ушлаб қолиш вазифаси юклатилган. Мазкур чора Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-209-сонли Фармони ва ПҚ-402-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда иш самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.

photo_2026-02-18_16-46-43.jpg

Бироқ ижтимоий тармоқларда мазкур буйруқнинг қонунийлиги борасида жиддий шубҳалар билдирилмоқда. Амалдаги Меҳнат кодексига кўра, интизомий жазо сифатида қўлланиладиган жарима ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан (айрим ҳолларда 50 фоизидан) ошмаслиги керак. Шу боис ходимни бир ойлик иш ҳақидан тўлиқ маҳрум қилиш меҳнат қонунчилиги тамойилларига зид деб баҳоланмоқда.

Жамоатчилик фаоллари ва ҳуқуқшунослар мазкур ҳолат бўйича Давлат меҳнат инспекциясидан расмий изоҳ талаб қилмоқда. Агар ушбу буйруқ меҳнат ҳуқуқларини бузган деб топилса, у бекор қилиниши ва масъулларга нисбатан чора кўрилиши мумкин. Ҳозирча Маҳаллалар уюшмаси ушбу кескин жазо чорасининг ҳуқуқий асослари бўйича қўшимча тушунтириш бергани йўқ.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...