Загрузка
Загрузка
Момақалдироқ, чанг ва 30 даража иссиқ. Ўзбекистонда бу ҳафта об-ҳаво қандай бўлади?
Жамият

Момақалдироқ, чанг ва 30 даража иссиқ. Ўзбекистонда бу ҳафта об-ҳаво қандай бўлади?

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Республика бўйича илиқ об-ҳаво ҳукм сурмоқда ва жорий ҳафтада айрим ҳудудларда термометр устунчалари 30 даража иссиқни кўрсатмоқда. Шу билан бирга, синоптиклар қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши, шунингдек, тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда.

31 март ва 1 апрель кунлари Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Кундузи термометр устунчалари 27-30 даража иссиққача кўтарилади.

2 апрелда шимоли-ғарбда, чўл зонасида ва жанубий вилоятларда, 3 апрелда эса аксарият вилоятларда ёғингарчилик бўлади. Ушбу кунларда ҳарорат 24-27 даража илиққача, жанубда 20-22 даража илиққача бироз пасаяди.

Душанба куни кундузи шимоли-ғарбда, марказ ва жанубда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, жанубда ва чўл ҳудудларда чанг-тўзонлар билан 14 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Тошкентда душанба куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон момақалдироқ билан бироз ёмғир ёғиши мумкин. 31 март, 1 ва 2 апрель кунлари пойтахтда ҳаво қуруқ бўлади, ҳарорат кундузи 27-29 даража иссиққача кўтарилади. 3 апрель куни бироз ёмғир ёғиши мумкин, термометр устунчалари 24-27 даража иссиқни кўрсатади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...