Загрузка
Загрузка
Навоийда 10 нафар ички ишлар ходими ишдан бўшатилди
Жамият

Навоийда 10 нафар ички ишлар ходими ишдан бўшатилди

29
Загрузка

Узбекистан, Ташкент - Batafsil.uz. Навоий вилоятида 10 нафар ички ишлар ходими хизмат интизомини бузгани ва негатив воқеаларда иштирок этгани учун лавозимидан маҳрум қилинган. Яна 13 нафар ходим хизмат текширувидан ўтмоқда.

Бу ҳақда 16 декабрь куни вилоят Ички ишлар департаменти ходимларининг йиғилишида маълум бўлган. Учрашувда қонун ҳужжатларига риоя қилиш, хизмат интизомини кучайтириш ва ходимлар томонидан ноқонуний ҳаракатлар, шу жумладан, коррупцияга олиб келувчи омилларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинган.

Департамент маълумотларига кўра, 2025 йилнинг ўн ойи давомида ходимлар томонидан 93 та турли негатив ҳодисалар қайд этилган. Бунинг натижасида 10 нафар шахс ўз лавозимидан озод этилган, қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш учун 13 нафар шахсга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Бундан ташқари, департамент раҳбарияти томонидан ички ишлар органларини инсонга йўналтирилган профессионал тузилмага айлантиришни жадаллаштиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар белгиланган. Ходимларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш ҳамда касбий билимларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...