Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон давлат органлари фуқаролар ва юридик шахслардан 083 ва 063 шаклдаги тиббий маълумотномалар, малака сертификатлари, меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа бир қатор ҳужжатларни талаб қила олмайди.
Тегишли фармон президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.
Ҳужжатдан маълум бўлишича, барча маълумотлар "Рақамли ҳукумат" тизими орқали тўғридан-тўғри ваколатли органлардан автоматик равишда сўралади. Ушбу ҳужжатларни талаб қилиш давлат хизматлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади. Рўйхатга хорижий тилларни билиш даражаси тўғрисидаги сертификатлар, спорт разрядлари ва илмий даражалар ҳам киритилган.
Ислоҳот натижасида рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш ҳисобига йилига аҳолининг 47 миллиард сўм харажати тежалади, маъмурий харажатлар 80 миллиард сўмга қисқаради.
Аввалроқ келгуси уч йил ичида давлат хизматлари сони 900 тага етказилиши маълум қилинганди. Ҳар йили уларнинг 80 таси "уч қадам" тамойили асосида соддалаштирилади. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида аҳоли гавжум жойлар ва олис маҳаллаларда 1 минг 100 та интерактив киоскалар ўрнатилади.
Изоҳлар мавжуд емас