Загрузка
Загрузка
Олмалиқда давлат техника институти ташкил этилади
Жамият

Олмалиқда давлат техника институти ташкил этилади

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда яна бир техника олийгоҳи пайдо бўлади. У республиканинг иккита саноат гигантларидан бири бўлган ОКМК фаолият юритаётган Олмалиқ шаҳрида жойлашади.

Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг тегишли фармонида айтилади.

Янги олий таълим муассасаси Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали негизида ташкил этилади. Филиалда ўқиётган талабалар янги ОТМда ўқишни давом эттириб, унинг дипломига эга бўлади.

Институтнинг юқори курс талабалари ҳақ тўланадиган амалиётларга жалб этилади.

Институт негизида геология ва металлургияга ихтисослашган ГеоМетТех илғор муҳандислик мактаби ташкил этилади. Унга юқори натижаларга эришган талабалар танлов асосида қабул қилинади. Улар амалиётга йўналтирилган махсус дастурлар бўйича ўқитилади.

Мактаб ишида иштирок этиш учун саноат ҳамкорлари танланади, улар ГеоМетТехда замонавий лабораториялар яратадилар ва унга бошқа техник ва технологик ёрдам кўрсатадилар.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг 14 та ҳудудида муҳандислик мактабларини ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...