Загрузка
Загрузка
Рақобат қўмитаси букмекерлик рекламаларига қарши қатъий огоҳлантирди
Жамият

Рақобат қўмитаси букмекерлик рекламаларига қарши қатъий огоҳлантирди

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Рақобат қўмитаси букмекерлик хизматлари ва қимор ўйинларини тарғиб қилувчи рекламалар қонунга зид эканини эслатиб, бундай материалларга қарши назорат кучайтирилганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2026 йил футбол бўйича жаҳон чемпионати олдидан ижтимоий тармоқлар, интернет сайтлари ва Telegram каналларида букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи материаллар сони ортган.

Қўмита қайд этишича, спорт мусобақаларига бўлган юқори қизиқиш айрим шахслар томонидан фуқароларни таваккалчиликка асосланган ўйинларга жалб қилиш учун фойдаланилмоқда. Бунда қисқа вақтда даромад топиш ёки катта ютуққа эришиш ваъдалар орқали реклама қилинаётгани таъкидланган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, қимор ўйинлари ва букмекерлик хизматларини, жумладан интернет ва телекоммуникация тармоқлари орқали тарғиб қилиш тақиқланган. Бу "Реклама тўғрисида"ги Қонуннинг 46-моддасида белгиланган.

Рақобат қўмитаси бундай реклама материалларини тайёрлаш, тарқатиш ва оммалаштириш жавобгарликка сабаб бўлишини билдириб, айрим ҳолатларда аноним аккаунтлар ва хорижий платформалардан фойдаланилаётганини ҳам қайд этган.

Таъкидланишича, қўмита интернет ва ижтимоий тармоқлардаги реклама материаллари юзасидан доимий мониторинг олиб бормоқда. Қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда маълумотлар ваколатли органларга, жумладан Ички ишлар вазирлигининг киберхавфсизлик бўлинмаларига тақдим этилади.

Фуқаролардан букмекерлик ва қимор ўйинларини тарғиб қилувчи шубҳали рекламаларга ишонмаслик ва улар ҳақида тегишли органларга хабар бериш сўралган.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...