Загрузка
Загрузка
Рамазон ойи қачон бошланиши маълум бўлди
Жамият

Рамазон ойи қачон бошланиши маълум бўлди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан муқаддас Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказишга қаратилган қарор имзоланди.

Қарорда келтиришича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маълумотига асосан бу йилда Рамазон ойи 19 февраль кунидан бошланади.

“Рамазон — меҳр-оқибат, бирлик ва шукроналик ойи” ғояси асосида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади.

Қарорга мувофиқ:

- кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

- маҳаллаларда ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва тарбия муҳитини мустаҳкамлаш;

- ер, сув, ҳаво ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш;

- Рамазон тадбирларини исрофгарчиликка йўл қўймасдан, ихчам ва мазмунли тарзда ташкил этиш кўзда тутилган.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...