Загрузка
Загрузка
Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд аҳолига моддий ёрдам берилади
Жамият

Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд аҳолига моддий ёрдам берилади

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 17 февралдаги ПҚ–67-сонли қарори билан муборак Рамазон ойи олдидан эҳтиёжманд фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун бир марталик моддий ёрдам ажратиш белгиланди. 

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, ижтимоий реестрнинг "давлат таъминотидаги оила" тоифасига киритилган хонадонларга, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда етим болаларни тарбиялаётган оилаларга 1 миллион сўмдан маблағ берилади

Шунингдек, "камбағал оила" тоифасидаги ҳамда "маҳалла еттилиги" рўйхатига киритилган эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўм миқдорида ёрдам пули тарқатилади. 

Қарорга мувофиқ, моддий кўмакдан ташқари, ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзоларини даволаш ва жарроҳлик амалиётлари билан боғлиқ харажатлар ҳам давлат томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилган. 

Барча тўловлар 2026 йил 1 мартга қадар фуқароларнинг ижтимоий ёки банк пластик карталарига тўлиқ ўтказилиши шарт қилиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Рамазон ойида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинганди. Унда саховат ва хайрия тадбирлари учун жами 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши маълум қилинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...