Загрузка
Загрузка
Жамият

Саида Мирзиёева: Коғоздаги ҳисоботлар тиббиётдаги реал муаммоларни акс эттирмайди

39
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги чекка "Навоий" поликлиникасига ташриф буюриб, тиббиёт тизимидаги реал аҳволни танқид қилди. Ўрганишлар натижасида соҳадаги муаммоларни ҳужжатлар орқали эмас, балки бевосита жойида кўриш зарурлиги таъкидланиб, вилоят соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича янги мастер-режа ишлаб чиқилди. Ушбу режа доирасида Ургут туманининг чекка ҳудудидаги эскирган ва оғир аҳволдаги "Навоий" поликлиникаси тубдан янгиланади.

Аниқланишича, чекка ҳудудидаги 13 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатувчи "Навоий" поликлиникаси 1972 йилда қурилган. Бугунги кунда у замонавий тиббиёт стандартларига жавоб бермайди. Ўрганишлар давомида унинг атрофдаги 16 та қишлоқ аҳолиси учун туғруқни қабул қиладиган энг яқин ва ягона маскан эканлиги, юклама ниҳоятда катталиги аниқланган. 

50 йилдан ортиқ вақт аввал қурилган бино капитал таъмирга муҳтож. Хоналар захлаган, деразалар ва инфратузилма эскирган, бу эса хизмат сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Поликлиникадаги мавжуд вазият бирламчи тиббий хизмат тизимидаги тизимли муаммоларнинг кўриниши сифатида баҳоланган. Шу сабабли мутахассислар билан биргаликда вилоят соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг янги мастер-режаси кўриб чиқилган.

Ушбу стратегик ҳужжат диагностика ва даволаш стандартларини замонавий талабларга мослаштириш, бирламчи тиббий-санитария тизимига бўлган ёндашувни ўзгартириш, тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришни ўз ичига олади.

Саида Мирзиёева воқеага изоҳ берар экан, қуйидаги фикрларни қайд этган:

"Бу жараён фақат биноларни таъмирлаш билангина чекланмайди, балки бирламчи тиббий-санитария тизимига бўлган ёндашув тубдан қайта кўриб чиқилади. Бугун кўрганларим шуни яна бир бор исботлади: соғлиқни сақлашдаги муаммоларни фақат ҳисобот ва ҳужжатлар асосида баҳолаб бўлмайди".

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилоят перинатал маркази пуллик бўлимида ўринлар етишмовчилиги билан боғлиқ оғир вазият юзага келганди. Ётоқ ўринлари етишмовчилиги туфайли тиббиёт муассасаси хизмат ҳақини тўлиқ тўлаган аёллар бир ётоқ ўрнини икки кишига бўлиб ётишга мажбур бўлмоқда эдилар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...