Загрузка
Загрузка
Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди
Жамият

Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева амалдаги лавозими билан бир вақтда Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланди.

Марказ бошқарувчиси Кенгашнинг Бош котиби ҳисобланиб, муассаса фаолиятини йўлга қўйишни мувофиқлаштириш ҳамда кун тартибини шакллантириш бўйича масъул бўлади.

Янги тайинланган бошқарувчи Марказ номидан маҳаллий ва хорижий инвесторлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан муносабатларда вакиллик қилиш, битимлар тузиш ва экспертларни жалб этиш ваколатига эга.

Шунингдек, у кадрлар сиёсатини белгилашда, жумладан, Марказ маъмуриятининг ижрочи директори ва унинг ўринбосарларини тайинлашда ҳамда Молиявий хизматлар бошқармаси раҳбарияти бўйича тавсиялар киритишда иштирок этади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...