Загрузка
Загрузка
Сурхондарёда турмушга узатилган 15 ёшли қизнинг отаси мурожаат билан чиқди
Жамият

Сурхондарёда турмушга узатилган 15 ёшли қизнинг отаси мурожаат билан чиқди

50
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда турмушга узатилган 15 ёшли мактаб ўқувчисининг отаси Абдумалик Ҳасановнинг мурожаати тарқалди. Эркак қизининг тўйидан хабари йўқлигини айтиб, воқеани қайнонасининг босими натижаси деб атади.

Ҳасановнинг сўзларига кўра, бир неча йил олдин унинг рафиқаси касаллигини баҳона қилиб, Россияга кетган. Қизини онасининг қарамоғига қолдирган. Вақт ўтиши билан қайнона уларнинг икки ўғлини ҳам ўз ёнига олиб кетган, эркакнинг ўзи эса болалари билан кўришиш имкониятидан маҳрум бўлган.

"Болаларимдан хабар олмоқчи бўлганим учун мени ҳатто 15 суткага қамашди. Ваҳоланки, мен ажрашмаганман ва бунга ҳаққим бор. Буни маҳалла раиси ва участка нозири билган, лекин ҳеч ким болаларни олиб кетишимга йўл қўймаган", - деди у.

Ҳасанов қизининг бўлажак тўйи ҳақида унга хабар берилмаганини таъкидлади.

"Тўққизинчи синфда ўқийдиган қизимни менинг розилигимсиз турмушга беришди. Агар билганимда тўйни зўрлик билан тўхтатган бўлардим. Мен унинг отасиман-ку, уларнинг нима ҳаққи бор эди?" - деди эркак.

У ўз мурожаатида ҳокимиятни барча айбдорларни жазолашга ва адолатли тергов ўтказиб, ишни охирига етказишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Денов туманида 15 ёшли қизни турмушга беришди. Ижтимоий ҳимоя агентлигининг маълум қилишича, никоҳ маросими маҳалла вакиллари ва ижтимоий ходимлар томонидан оилага расмий огоҳлантириш берилганига қарамасдан ўтказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган аёлнинг турмуш ўртоғи ҳамда никоҳ ўқитган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...